Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик Туркияда банкни таламоқчи бўлди
17 декабрь соат 9:30ларда Туркиянинг Анталья шаҳридаги хусусий банклардан бирига ёнида тўппонча бўлган эркак бостириб кириб, у ердаги одамларни гаровга олди. Бу ҳақда Haberler турк нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак пул талаб қилган. Шундан кейин банкга махсус хизматлар ва полиция ходимлари жўнатилган. Улар олиб борган музокаралардан кейин босқинчи таслим бўлишга қарор қилган. Аниқланишича, у 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ундаги тўппонча муляж бўлиб чиққан.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик банкни уни алдагани учун таламоқчи бўлган.


Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025