Спорт | 08:07 / 21.12.2019
15688
1 дақиқада ўқилади

Олимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбек боксчиси профессионал боксга қайтмоқда

Фото: Getty Images

2016 йилда Рио де Жанейрода ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Рустам Тўлаганов яна профессионал боксга қайтмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, Тўлаганов проф рингдаги иккинчи жангини бугун, 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида мезбон спортчи Константин Питерновга қарши ўтказади.

Тўлагановнинг эртанги рақиби профессионал боксда 44 марта жанг ўтказиб, 21 марта ғалаба қозонган ва 23 марта рақибларига имкониятни бой берган.

Рустам Тўлаганов 2017 йилда профессионал боксда илк жангини ўтказиб, унда нокаут эвазига ғалабани қўлга киритган эди. Ўшанда у АҚШлик Роберт Гуеррага қарши рингга кўтарилган эди.

Маълумот учун, 21 декабрь куни Рустам Тўлаганов билан бир кунда бошқа бир ўзбек боксчиси Одилжон Аслонов рингга кўтарилади.

Мавзуга оид