Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватияда президент сайловлари бўлиб ўтади
Хорватияда 22 декабрь куни президент сайловлари бўлиб ўтади. Ушбу лавозимга 11 киши, жумладан амалдаги президент Колинда Грабар-Китарович даъвогарлик қилмоқда.
Охирги жамоат фикри сўровномаларига кўра, сайловларда ғалаба қозонишга асосий даъвогарлар Грабар-Китарович, Социал-демократик партия номзоди, собиқ бош вазир Зоран Миланович ва қўшиқчи Мирослав Шкоро ҳисобланади.
Мамлакат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда 3,8 млнга яқин одам иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Хорватия президенти бир муддатга қайта сайланиш ҳуқуқи билан 5 йилга сайланади. Агар номзодлардан бирортаси 1-турда 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, 14 кундан кейин 2-тур бўлиб ўтади ва унда 1-турда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.
Мавзуга оид
21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади
15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади
14:43 / 13.03.2025