Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида камида 20 қаватли IT парклар қурилади
Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, учрашув давомида Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари – IT парклари қурилишини маълум қилган.

«2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилади. Бу парклар энг камида 20 қаватдан иборат бўлиши керак.
Ҳар бир вилоят ҳокими IT паркларини қуришга масъул бўлади», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари ўз нутқида янги қуриладиган технологик парклар фаолиятига катта ишонч билдирган.
«Агар биз ёшларнинг янги стартап лойиҳаларини жамият ҳаётига татбиқ қила олсак, ривожланиш бўлади. Бу дастурларни амалга оширсак, хатоларимиз камроқ бўлади», – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Тошкентда очилган эди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
19:11 / 27.02.2024
АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT-кунлари» халқаро тадбири ўтказилади
22:15 / 22.02.2024
IT-парк резидентларига бўш турган давлат бинолари 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади
18:33 / 05.02.2024