Фан-техника | 19:11 / 27.02.2024
36158
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT-кунлари» халқаро тадбири ўтказилади

Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади. 

«Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk);

- маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global). 

2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади. 

Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхонага йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади. 

Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT-кунлари» халқаро тадбири ўтказилади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид