Ўзбекистон | 10:24 / 28.12.2019
3309
1 дақиқада ўқилади

Интеллектуал мулк агентлиги бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Интеллектуал мулк агентлиги қуйидаги ҳисоб рақамларини очади:

банкларда хорижий валютадаги ҳисобрақамлари, шу жумладан блок-ҳисоб рақамлари;

ғазначилик бўлинмаларида миллий валютадаги тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари.

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Молия вазирлиги ғазначилигида очилган Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида йиғилади.

Жамғарма маблағларидан:

Агентликни моддий-техник таъминлаш;

Агентликнинг бино ва иншоотларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш, жиҳозлаш;

ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

хизмат сафарлари харажатларини қоплаш ва бошқа шу каби мақсадлар учун фойдаланилади.

Жамғарма маблағларини сарфлаш Агентлик директори томонидан тасдиқланган ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.

Мавзуга оид