Жамият | 11:00 / 30.12.2019
12938
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Freedom Finance йил натижаларини сарҳисоб қилди

28 декабр куни Ўзбекистондаги Freedom Finance компаниясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди, ушбу анжуманда ўтган йилнинг асосий воқеалари ёритилди ва компаниянинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари эълон қилинди.

Фото: Freedom Finance

Ўзбекистондаги Freedom Finance компанияси учун йилнинг энг муҳим воқеаси – SPO'да шиша ишлаб чиқарувчи йирик корхона – «Кварц» АЖнинг маҳаллий брокер Portfolio Investments билан бир қаторда битимнинг расмий андеррайтери сифатида иштирок этгани бўлди. SPO ташаббускори «Кварц» АЖ нинг асосий акциядори – Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади. Давлат акцияларининг 5 фоизи жойлаштирилди.

«Кварц» АЖ, SPO доирасида 4.822.460 дона акцияларини сотишни режалаштирган эди. «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига кўра, акцияларнинг жами 4.890.179 донасига 2.153 та талабнома келиб тушди, улар обуна бўлиш учун таклиф этилган қимматли қоғозлар ҳажмидан 1.4% га ошиб ва натижада 101.4% ни ташкил этди. Жалб этилган маблағларнинг умумий ҳажми – 16.03 млрд сўмни ташкил этди, Freedom Finance буюртмаларнинг асосий қисмини, яъни 3.973.716 та акциялар учун 1.700 та талабномани жалб этди, бу эса қимматли қоғозларнинг 82.4% га сотилишини таъминлади. Freedom Finance орқали жалб қилинган маблағлар ҳажми 13.03 млрд сўмни ташкил этди. Шуни таъкидлаш лозимки, SPO «Кварц» АЖ компанияси пул кўринишида сотувга қўйилган акциялар ҳажми бўйича энг йириги ҳисобланади.

28 декабр куни Freedom Finance SPO доирасида «Кварц» АЖ акцияларини сотиб олиш учун ариза берган инвесторлар орасида икки хонали квартиранинг ғолибини аниқлади. 

2019 йил октябр ойида Ўзбекистондаги Freedom Finance компаниясини ўз ичига олган Freedom Holding Corp. бош холдинг компанияси Nasdaq Capital Market'да листинг жараёнидан ўтди ва Нью-Йоркда «FRHC» савдо белгиси остида Freedom Holding Corp.'га қарашли оддий акциялари савдоси бошланди, бу эса компаниянинг самарали фаолият кўрсатаётганини яққол намойиш этиб, юқори профессионал стандартлар ва молиявий институтларнинг ишончлилиги учун халқаро мезонларга жавоб бера олишига тасдиқдир.

Компания Ўзбекистон фонд бозорида юқори даражадаги халқаро тажрибани жорий этишга интилмоқда. Шу тариқа, 2019 йил апрел ойида Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва «Тошкент» Республика фонд биржаси кўмаги билан «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ (Инвестор куни) ва «Кварц» АЖ (Эмитент куни) ўзаро қўшма лойиҳалар амалга оширилди. Бундай тадбирлар эмитентларнинг очиқлиги ва шаффофликка бўлган интилишини таъминлайди ҳамда миноритар инвесторларга эмитент компанияларнинг узоқ муддатли режалари тўғрисида маълумот бериш, шунингдек ишларни таҳлил қилиш билан танишиш имконияти ишонч ва ўзаро тушунишни оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2014 йилдаги ПФ-4720-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 13-бандига мувофиқ ҳар йили ўтказиб келинаётган «Капитал бозорида энг илғор» танлови натижаларига кўра, Freedom Finance «2018 йилнинг энг яхши инвестиция воситачиси» унвонига сазовор бўлди.  

Freedom Finance'нинг Ўзбекистондаги асосий вазифаси – бу кенг аҳоли ўртасида инвестициялар соҳасидаги маърифий ишлар олиб боришдан иборатдир. Фонд бозори қандай ишлашини яхшироқ тушунишни, хавф-хатарни қандай ўлчашни ва пул ишлаб топишни ўрганишни истаганлар учун Freedom Finance Ўзбекистоннинг 8та шаҳарида «Инвестиция санъати» ва «Молиявий дегустация» мавзусида бепул маҳорат дарсларини ўтказишда давом этмоқда. 

Freedom Finance ҳақида маълумотнома: Ўзбекистондаги ХТ «Freedom Finance» МЧЖ Freedom Holding Corp. холдинги (АҚШ) таркибига киради . Freedom Holding Corp. Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги Freedom Finance шўъба корхоналари орқали молиявий хизматлар, чакана брокерлик операциялари, инвестиция масалалари бўйича маслаҳатлар, қимматли қоғозлар савдоси, инвестицион-банк ва андеррайтинг хизматларини тақдим этади. 

Компания Қозоғистон фонд биржаси (KASE), Astana Internationa lExchange (AIX), Москва биржаси (MOEX), Санкт-Петербург биржаси (SPB), «Тошкент» Республика фонд биржаси ва Украина биржасининг профессионал иштирокчисидир. Компаниянинг бош офиси Олмаотада (Қозоғистон) жойлашган, Россия ва АҚШда қўшимча офислари мавжуд. Мазкур компания Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Украина, Ўзбекистон, Германия ва Кипрдаги 70та филиали орқали 100.000 дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади ва ўз мижозларига савдо ва бухгалтерия фаолияти учун мобил платформа бўлган TraderNet билан ишлаш имкониятини тақдим этади. ХТ «Freedom Finance» МЧЖ Freedom Finance'нинг Ўзбекистонда жойлашган филиаллари тармоғи Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши ва Нукус шаҳарларини ўз ичига қамраб олади. 

Эслатма: Қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларга эгалик қилиш ҳар доим таваккаллар билан боғлиқ  қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг қиймати ўсиши ҳам, тушиб кетиши ҳам мумкин.

Freedom Finance компанияси
Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид