Жамият | 09:26 / 04.01.2020
12457
1 дақиқада ўқилади

Чортоқда юз берган ЙТҲда бир киши вафот этди 

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2020 йил 2 январь куни соат 16:00ларда, Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Ласкидон” автомобиль йўлининг 45-км.да ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган М.Б. “Ласетти” русумли автомобилини бошқараётиб, руль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Учқўрғон туманида яшаган, 1967 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси С.Р. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.

Мавзуга оид