Жамият | 10:59 / 06.01.2020
15701
2 дақиқада ўқилади

Андижонда «Мерседес-Бенц» иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2020 йил 4 январь куни соат 08:10ларда, Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудида, ҳайдовчи, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.С. “Мерседес-Бенц” русумли автомобилида руль бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги темир симёғочга урилган. 

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада йўловчилар, Марғилон шаҳрида яшаган, 1975 йилда туғилган А.М. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган ва Марғилон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган Т.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш вақтида ухлаб қолиши, бунинг натижасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир симёғочга урилиши оқибатида содир бўлган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини кучли толиқиш ҳолатида бошқариш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлигини унутманг. Транспорт воситасини бошқариш вақтида толиқишни сездингизми уни тезда тўхтатинг, автомобилдан тушиб бироз тоза ҳаводан нафас олинг. Бироз дам олгач ҳаракатланишда давом эттиринг”, - дейилади ЙҲХББ маълумотида.

Мавзуга оид