Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида низо келиб чиқди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг белгиланмаган қисмида икки давлат чегарачилари ўртасида низо келиб чиқди, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизматига таяниб.
Хабарда айтилишича, Қирғизистон фуқаролари чорва молларини қидириб чегаранинг белгиланмаган қисмига киришган ва Ўзбекистон чегара отрядига дуч келишган.
"Фуқаролар қўшни давлат ҳарбий хизматчилари билан айтишиб қолишган. Кейин эса даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетган", - дейилади хабарда.
Тўқнашувни тўхтатиш учун Ўзбекистон ҳарбийлари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган.
"Тўқнашув натижасида жабрланганлар йўқ", - деб хабар берилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда икки давлат чегара хизматлари вакиллари чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида учрашув ўтказмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025