Жамият | 10:10 / 06.01.2020
7176
1 дақиқада ўқилади
Самарқанддаги йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди
2020 йил 4 январь куни соат 21:10ларда, Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1071-км.да ЙТҲ содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳайдовчи, Тойлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Н. “ЗИЛ-130” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган, пиёда Булунғур туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Қ.Б.ни уриб юборган.
Хабарда айтилишича, рўй берган ҳодиса натижасида пиёда Қ.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси пиёданинг йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойдан маст ҳолда кесиб ўтиши оқибатида содир этилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024