Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватиядаги президент сайловларида собиқ бош вазир ғолиб бўлди
Хорватияда президент сайловларининг 5 январда ўтган 2-босқичи натижаларига кўра мамлакатда кейинги 5 йил президент лавозимини мухолиф Социал-демократик партия номзоди, собиқ бош вазир Зоран Миланович эгаллайдиган бўлди.
Хорватия давлат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Милановичга 52,7 фоиз, унинг рақиби - амалдаги президент Колинда Грабар-Китаровичга эса 47,3 фоиз овоз берилган. 1-босқичда ҳам амалдаги президент ғолибдан камроқ овоз тўплаганди.
“Мен мамнунман, ғалаба оғир, бироқ чин бўлди”, деб айтган Миланович.
Унинг таъкидлашича, у “замонавий, тараққий этувчи ва очиқ Хорватия президенти” ва “мамлакати, халқи ва фуқароларининг олий ҳимоячиси” бўлишни истайди.
53 ёшли Зоран Миланович Хорватия бош вазири лавозимини 2011 йил декабрдан 2016 йил январгача эгаллаган.
Мавзуга оид
21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади
15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади
14:43 / 13.03.2025