Жамият | 10:39 / 09.01.2020
28021
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ўлим билан якунланган жанжал юз берди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 3 январь куни соат 18:30ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Бинафша маҳалласида 24 ёшли И.Ю. ва 53 ёшли Н.М. маст ҳолатда бўла туриб, ўзаро жанжаллашиб қолган, жанжал давомида И.Ю. қўллари ва оёқлари билан уриб-тепиб Н.М.га тан жароҳатлари етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада Н.М. Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси, 3-қисми, “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ю. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид