Уммон султони вафот этди
Қобус бин Саид ҳокимият тепасига 1970 йилда келган. У тахтга ворис қолдирмасдан вафот этди
Уммонда султон Қобус бин Саид вафот этди, дея хабар бермоқда Reuters Форс кўрфази соҳилида жойлашган мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда. Султон 79 ёшда эди.
Султоннинг тахтини эгаллаш борасида мушкул вазият юзага келиши мумкин, чунки унинг бевосита ворислари йўқ. Шунинг учун ким янги султон бўлиши ҳақида қарор унинг оиласи аъзолари томонидан уч кун ичида қабул қилинади. Агар бу амалга ошмаса, якуний сўз армия етакчилари, парламент ва олий суд раҳбарини ўз ичига олган давлат кенгашида қолади.
Қобус бин Саид Уммонни 1970 йилдан бери бошқариб келди. У 1970 йилда ўз отаси Саид бин Таймурни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган. Отаси мамлакатдан чиқиб кетиб, Буюк Британияга йўл олишга мажбур бўлган. Саид бин Таймур у ерда 1972 йилда вафот этган.
2015 йилда султонда саратон касаллиги аниқланди. Ўтган йил охирида унинг аҳволи яхшиланди ва қисқа вақт давомида султон даволаниш учун Бельгияга жўнаб кетди. Сўнгги бир неча кун ичида Уммон оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарининг аҳволи барқарор эканлиги ҳақида хабар беришди.
Мавзуга оид
12:32 / 23.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
14:14 / 14.09.2024
Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин
11:56 / 27.06.2024