АҚШ ҳарбийлари Эрон зарбаларидан 2,5 соат олдин паноҳгоҳларга яшириниб олган - CNN
АҚШнинг Ироқдаги Айн-ал-Асад ҳарбий базасидаги америкалик ҳарбийлар Эроннинг зарбасидан олдиндан огоҳлантирилган. Ҳарбийлардан аксарияти зарбадан 2,5 соат олдин паноҳгоҳларга яшириниб олишган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Телеканал журналистлари ушбу объектга ташриф буюриб, ҳарбийлардан юқоридаги ахборотни олишган. Таъкидланишича, АҚШ томони Эрон базага ҳужум қилмоқчилигидан хабар топган, бироқ Теҳрон буни қандай тарзда амалга оширмоқчилигидан бехабар бўлган. Журналистлар маълумот қаердан олинганини очиқлашмаган.
Маълум қилинишича, зарбалар базанинг одатда америкалик ҳарбийлар томонидан эгалланадиган қисмига берилган. Бу қисмга объект ҳудудининг тўртдан бири тўғри келади. Телеканал маълумотларига кўра, баъзи ракеталар америкаликлар яширинган паноҳгоҳлардан бир неча метр нарида портлаган.
Яқин Шарқдаги вазият 3 январда америкалик ҳарбийлар томонидан эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин кескинлашган. Теҳрон бунга жавобан америкалик ҳарбийлар Ироқда фойдаланадиган иккита объект – Айн-ал-Асад базаси ва Эрбил аэропортига зарбалар берган. Таъкидланишича, зарбалар оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024