Жаҳон | 14:39 / 12.01.2020
13307
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда Уммон султони вафоти муносабати билан умуммиллий мотам эълон қилинди  

Фото: REUTERS

Ҳиндистон ҳукумати 13 январни Уммон султони Қобус бин Саид Ал Саид вафоти билан умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

11 январда Уммонни 1970 йилдан бери бошқариб келган султон 79 ёшида узоқ давом этган касалликдан вафот этгани маълум бўлган.  

“Олий ҳазратлари Қобус бин Саид Ал Саид 10.01.2020 да вафот этди. Олий мартабали шахс бўлган марҳумга ҳурмат изҳори сифатида Ҳиндистон ҳукумати унинг хотирасига 13.01.20да бутун Ҳиндистон бўйлаб бир кунлик мотам эълон қилинишига қарор қилди”, дейилган вазирлик хабарида.

Ушбу кун Ҳиндистон байроқлари тушириб қўйилади ҳамда расмий кўнгилочар тадбирлар ўтказилмайди.

Мавзуга оид