Ўзбекистон | 20:31 / 13.01.2020
14389
1 дақиқада ўқилади

Обиджон Латипов: «Қийинчилик билан сайланганим ўзгаришлар натижасидир»

13 январь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг янги чақириқдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Тошкент шаҳри депутатлари иштирок этдилар.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими этиб қайта сайланган сессия якунида шаҳар депутатлари сафига эндигина қўшилган Обиджон Латипов билан суҳбат қилдик:

– Сайланишим жараёнидан хабарингиз бор. Икки қайта сайловлардаги машмашалардан кейин, қийинчилик билан сайланганим Ўзбекистондаги ўзгаришлардан далолат беради. Бугунги сессияга келсак, депутат сифатида биринчи бор бундай тадбирда иштирок этишим. Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини шахсан қўллаб-қувватладим. Сабаби, Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги очиқлик шу ҳоким номи билан боғлиқ, – деди депутат.

Эслатиб ўтамиз, “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, блогер Обиджон Латипов 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижаларига кўра 6-Чўпонота сайлов округида ғолиб чиққанди.

Мавзуга оид