Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда эркак вазир илк бор “декрет” таътилини олмоқда
Япониянинг атроф-муҳит вазири, собиқ бош вазир Коидзуми Дзюнитиронинг ўғли Коидзуми Синдзиро январда дунёга келадиган биринчи фарзандини парваришлаш учун таътил олишга қарор қилди.
“Мен атроф-муҳит вазирлигида ходимлар ҳеч уялмасдан бола парвариши бўйича таътил олишларини истайман”, деб айтган вазир.
Вазир фарзанди дунёга келгач 3 ой давомида умумий ҳисобда 2 ҳафталик таътил олиши мумкин бўлади. Таъкидланишича, вазирнинг таътили унинг фаолиятига зиён етказмаган ҳолда асосан қисқа иш куни ёки масофадан ишлаш ҳисобига шакллантирилади. У, шунингдек, бу вақт ичида ходимлари билан видеоалоқа ва электрон почта орқали мулоқот қилиш усулидан фаол фойдаланмоқчи.
Японияда болани парваришлаш таътилини олишга оналар билан бир қаторда оталарга ҳам қонунан рухсат берилган. Бироқ эркакларнинг жуда оз қисми бу имкониятдан фойдаланади. Бунинг асосий сабаби – япониялик эркаклар ўз вазифаларини ҳамкасблари гарданига юклашни истамайдилар. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, “декрет” таътилларининг кенг татбиқ қилиниши бош вазир Синдзо Абэ ўз олдига қўяётган иккита бош масала: туғилиш даражасини ошириш ва аёлларни ишлашга фаолроқ жалб қилиш масалаларини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025