Жаҳон | 18:10 / 16.01.2020
62608
2 дақиқада ўқилади

Лавров ўзининг лавозими тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровга Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалари билан учрашувда чиқиш қилди. Учрашувда иштирок этган ўзбекистонлик журналистлардан бири унга ҳукуматдаги янги мақоми ҳақида савол берди, вазир келажакда нима қилиши ҳақидаги саволга юмор билан жавоб қайтарди.

«Сиз журналистмисиз? МГИМОга киринг.

Менинг вазифани бажарувчи мақомим ҳақидаги саволингизга келсак, шуни айтмоқчиманки, мен институтни битирганимдан кейин ўтган йилларда шунчаки қандайдир лавозимларни эгалламаганман, мен ҳамиша ўз мажбуриятларимни виждонан бажарганман, ҳозир ҳам шундай қилишда давом этаман», деган у.

У шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар қандай босқичда олиб борилаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, якуний қарорни республика президенти ва парламенти қабул қилишини қайд этган.

15 январь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Владимир Путинга ўз бошқарувидаги ҳукумат истеъфога чиқишини маълум қилди. 

Бу ўзгариш Путиннинг парламентга мурожаатномасидан кейин содир бўлди, Путин ўз мурожаатномасида РФ Конституциясига туб ўзгаришлар киритиш тўғрисида гапирганди.

Ўзгартиришлар, хусусан, бош вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг барча аъзоларини Давлат Думаси розилиги билан тайинлашни назарда тутади. 

Амалдаги ҳукумат янги ҳукумат шакллангунига қадар вазифани бажариб туради. Ўша пайтда Ҳиндистондан Тошкентга келган Сергей Лавров эса ўз-ўзидан Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчига айланди.

Мавзуга оид