Ўзбекистон | 10:18 / 16.01.2020
11330
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилмоқда 

Фото: Сергей Мальгавко

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати бу борада маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, “Толимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу муносабат билан республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.

Мавзуга оид