Палладий нархи йил бошидан 30 фоизга ошиб кетди

Фото: ТАСС/Павел Смертин
Палладий қимматбаҳо металлининг нархи унинг жаҳон бозорига етказилиши ёмонлашиши хавотирида 2020 йил бошидан бери 30 фоизга ошиб кетди.
Жумладан, металлнинг нархи 17 январдаги савдо вақтида 9,8 фоизга ошиб, 2008 йилдан бери энг максимал ўсишни намойиш қилган. Металлнинг бир унцияси нархи 2528,51 долларни ташкил қилмоқда.
ЖАРда электр энергияси билан муаммолар сабабли платина олишдаги узилишлар палладий нархининг ошишига асос сабаблардан бири бўлмоқда. ЖАР дунёда ушбу металлни қазиб олувчи иккинчи рақамли давлат ҳисобланади.
Бу орада қимматбаҳо металлга талаб ошмоқда, чунки у автомобил катализаторлари ишлаб чиқарилишида тобора фаол қўлланмоқда.
Мавзуга оид

13:43 / 24.03.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin нархи пасайди – Халқаро молия бозори шарҳи

16:02 / 26.12.2022
Нега давлатлар олтин сотиб олишга зўр бермоқда?

16:23 / 28.09.2021
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи пасайди. Қимматбаҳо металл билан боғлиқ нималарни билиш муҳим?

14:42 / 07.04.2021