Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бошланди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бошланди. Унда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутатлар иштирок этмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қилмоқда.
Мажлисни Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов олиб бормоқда.
Мажлис ишида Конституциясининг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Эслатиб ўтамиз, бош вазир лавозимига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Абдулла Арипов номзоди кўрсатилган.
Мавзуга оид
10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
19:36 / 22.02.2025