Ўзбекистон | 13:35 / 22.01.2020
72572
1 дақиқада ўқилади

Дониёр Тошхўжаев Фарғона вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари -  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

У бу лавозимда бироз аввалроқ «Маҳалла» кенгаши раиси лавозимига ўтказилган Раҳмат Маматов ўрнини эгаллади.

Полковник Дониёр Тошхўжаев 2019 йилнинг июнида Акромхон Бобохонов ўрнига Ички ишлар вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди. 

Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Тошхўжаев 2019 йил январидан 2019 йил ёзига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаганди.

Мавзуга оид