Ўзбекистон | 22:50 / 22.01.2020
100740
8 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Ҳукуматнинг янги таркибини шакллантириш жараёни қандай ўтди?

Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни тасдиқлади. Энди улар президент томонидан тасдиқланиши керак.

22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқди ва маъқуллади. Номзодлар рўйхати парламент томонидан 21 январь куни бош вазир лавозимига тасдиқланган Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган эди.

Номзодлар дастлаб парламент қуйи палатасининг масъул қўмиталарида, шундан сўнг бешта сиёсий партияларнинг фракциялари томонидан кўриб чиқилди.

ЎзЛиДеП раҳбари Актам Ҳайитов ва бош вазир Абдулла Арипов
Адолат СДП раҳбари Наримон Умаров ва депутат Қодир Жўраев
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ва депутат Илҳом Абдуллаев
Халқ демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов
Экологик партия раҳбари Борий Алихонов

Мажлисда ҳар бир номзод ҳаракат дастурини тақдим этди, шундан сўнг савол-жавоблар бўлиб ўтди. 

Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов

Якунда бош вазирнинг 4 нафар ўринбосари, 21 нафар вазир ва 10 қўмита раиси лавозимига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Транспорт вазирлиги раҳбари лавозимини бош вазирнинг собиқ ўринбосари Элёр Ғаниевга бўшатиб берган.

Жамшид Қўчқоров ва Очилбой Раматов

Маданият вазирлигида Бахтиёр Сайфуллаев ўрнини унинг ўринбосари бўлган Озодбек Назарбеков эгаллайди.

Ҳукумат тузилмасида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозими жорий этилиб, бу лавозимга Азиз Абдуҳакимов тайинланади. Бунгача Туризмни ривожлантириш қўмитасига Абдулазиз Оққулов раҳбарлик қилаётганди.

Бугунги йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига номзод тавсия этилмаган. ФВВ раҳбари Турсинхан Худайбергенов йиғилишда иштирок этмаган. У аввалроқ президент фармони билан сенатор этиб тайинланган эди.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин хизмат сафарида бўлгани туфайли йиғилишда иштирок эта олмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади. 

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари

Бош вазир ўринбосарлари

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Очилбой Жуманиёзович Раматов (1962 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бери бош вазир биринчи ўринбосари — Транспорт вазири лавозимида ишлаб келаётган эди).

 Бош вазир ўринбосари — молия вазири — Жамшид Анварович Қўчқоров (1964 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бери бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди).

Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси — Элмира Эркиновна Боситхонова (1958 йилда туғилган, 2019 йил июнидан бери бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди).

Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси — Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов (1974 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари эди).

Вазирлар

Ташқи ишлар вазири — Абдулазиз Ҳафизович Комилов (1947 йилда туғилган, 2012 йил январидан бери Ташқи ишлар вазири).

Транспорт вазири — Элёр Мажидович Ғаниев (1960 йилда туғилган, 2019 йил январидан бери бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди).

Иқтисодиёт ва саноат вазири — Ботир Асадиллаевич Хўжаев (1956 йилда туғилган, 2019 йил январидан бери Иқтисодиёт ва саноат вазири).

Ички ишлар вазири — Пўлат Раззоқович Бобожонов (1961 йилда туғилган, 2017 йил сентябридан бери Ички ишлар вазири).

Мудофаа вазири — Баҳодир Низомович Қурбонов (1969 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бери Мудофаа вазири).

Адлия вазири — Русланбек Қуролтоевич Давлетов (1980 йилда туғилган, 2017 йил августидан бери Адлия вазири).

Қишлоқ хўжалиги вазири — Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев (1979 йилда туғилган, 2019 йил январидан бери Қишлоқ хўжалиги вазири).

Олий ва ўрта махсус таълим вазири — Ином Уришевич Мажидов (1963 йилда туғилган, 2017 йил июнидан бери Олий ва ўрта махсус таълим вазири).

Халқ таълими вазири — Шерзод Ҳотамович Шерматов (1977 йилда туғилган, 2018 йил июнидан бери Халқ таълими вазири).

Жисмоний тарбия ва спорт вазири — Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев (1978 йилда туғилган, 2018 йил июлидан бери Жисмоний тарбия ва спорт вазири).

Соғлиқни сақлаш вазири — Алишер Қаюмович Шодмонов (1962 йилда туғилган, 2017 йил февралидан бери Соғлиқни сақлаш вазири).

Энергетика вазири — Алишер Саидаббосович Султонов (1967 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бери Энергетика вазири).

Сув хўжалиги вазири — Шавкат Раҳимович Ҳамроев (1964 йилда туғилган, 2018 йил февралидан бери Сув хўжалиги вазири).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири — Шуҳрат Муҳаммаджонович Содиқов (1969 йилда туғилган, 2018 йил августидан бери Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири).

Қурилиш вазири — Ботир Эркинович Зокиров (1963 йилда туғилган, 2019 йил сентябридан бери Қурилиш вазири).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири — Нозим Бахтиёрович Ҳусанов (1976 йилда туғилган, 2019 йил сентябридан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири).

Инновацион ривожланиш вазири — Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов (1975 йилда туғилган, 2017 йил ноябридан бери Инновацион ривожланиш вазири).

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири — Сардор Ўктамович Умурзоқов (1977 йилда туғилган, 2019 йил январидан бери Инвестициялар ва ташқи савдо вазири).

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири — Музаффар Холдорбоевич Солиев (1975 йилда туғилган, 2017 йил июлидан бери Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири).

Маданият вазири — Озодбек Аҳмадович Назарбеков (1974 йилда туғилган, 2017 йил августидан бери Маданият вазирининг биринчи ўринбосари эди).

Мактабгача таълим вазири — Агриппина Василевна Шин (1958 йилда туғилган, 2017 йил октябридан бери мактабгача таълим вазири).

Давлат қўмиталари раислари

Давлат солиқ қўмитаси раиси — Беҳзод Анварович Мусаев (1973 йилда туғилган, 2018 йил декабридан бери Давлат солиқ қўмитаси раиси).

Давлат статистика қўмитаси раиси — Баҳодир Абдусаломович Бегалов (1968 йилда туғилган, 2017 йил майидан бери Давлат статистика қўмитаси раиси).

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси — Бобир Фарҳодович Исломов (1984 йилда туғилган, 2017 йил июлидан бери Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси).

Давлат божхона қўмитаси раиси — Муротжон Бердиалиевич Азимов (1976 йилда туғилган, 2018 йил февралидан бери Давлат божхона қўмитаси раиси).

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси — Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев (1959 йилда туғилган, 2017 йил мартидан бери Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси).

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси — Низомиддин Жалилович Бакиров (1968 йилда туғилган, 2017 йил майидан бери Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси).

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси — Баҳром Тўлқинович Қўчқоров (1972 йилда туғилган, 2017 йилдан бери Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси).

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси — Баҳромжон Тўраевич Норқобилов (1973 йилда туғилган, 2019 йил мартидан бери Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси).

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси — Бахтиёр Ваҳобович Ғуломов (1966 йилда туғилган, 2019 йил февралидан бери Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари ва қўмита раиси вазифасини бажарувчи эди).

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси — Ойбек Ортиқович Исмоилов (1976 йилда туғилган, 2018 йил ноябридан бери мудофаа вазирининг қуролланиш ва таъминот бўйича ўринбосари эди).

Депутат Виктор Пак

Суратлар муаллифи – Нуриддин Нурсаидов.

Мавзуга оид