Самарқандда жанговар ҳолатда бўлган қурол топилди
Самарқандда жанговар ҳолатда бўлган қурол топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилади.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида, шу йил 17 январь куни тахминан соат 13:00ларда, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати жараёнида, мато бўлагига боғланган ҳолатда 16,4 гр. опий (кўкнор) гиёҳвандлик воситаси ҳамда ётоқхонадаги сандиқнинг ичидан тегишли ҳисобга қўйилмаган, экспертиза хулосасига кўра жанговар ҳолатда бўлган бир дона МС-20 русумли қўш отар қурол ва 3 дона ўқлар қонунга хилоф равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:20 / 18.09.2024
Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:14 / 29.08.2024
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
11:28 / 19.08.2024
Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади
14:47 / 26.06.2024