Жамият | 15:04 / 23.01.2020
57479
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Қишлоқ қурилиш банк»дан янги акция: «Оламшумул»!

Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» нақд пулсиз амалиётларнинг оммабоплигини ошириш, мижозларни тизимли рағбатлантириб бориш мақсадида банкнинг Humo пластик карталари фойдаланувчилари ўртасида «Оламшумул» акциясини эълон қилади.

Акция 2020 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 1 февралига қадар ўтказилади ва унда 18 ва ундан юқори ёшда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Акцияда  қатнашиш  учун АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг филиалидан Humo пластик карточкаларини олиш ва ҳар ой якунига кўра, энг камида 500 минг сўм қолдиқ суммани сақлаб юриш талаб этилади.

Муҳим жиҳати, «Оламшумул» промо-акциясида 2020 йилнинг 1 январига  қадар амалда  бўлган Humo карталари фойдаланувчилари ҳам иштирок этиши мумкин. Бунда пластик картадан фойдаланиш  жараёни акция  талабларига мос бўлиши лозим.

Акция иккита ҳолат бўйича ўтказилади.

«Ойлик  акция»  пластик карта қолдиғи бир ойда (календар кунлари) 500 минг сўм ва ундан юқори бўлган мижозлар бўйича.

Агарда  ушбу шарт бажарилса, танлаб олиш йўли билан ғолиб мижоз аниқланади ва ғолибга акция соврини тақдим этилади.

Ғолиблар хорижга икки кишилик 12 та саёҳат йўлланмаси, 60 дона XIAOMI Note 7 смартфони, 60 дона Artel Smart LED телевизори ҳамда жами 570 дан ортиқ флешка, қулоқчин, PowerBank ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

«Супер акция». Бунда ойлик акция иштирокчилари орасидан танлаб олиш йўли  билан  ғолиб аниқланади. Агарда ушбу шарт (ойлик акция иштирокчиси бўлиш) ҳар ой давомида бажарилса, мижознинг ютиш имконияти ортиб боради. Яъни 1 маротаба ойлик акцияга қатнашиш 1-имконият, 10 бора қатнашилса, имконият 10 баробар ортади.

«Супер акция» ғолибига бош соврин – «Сhevrolet Gentra» автомобили тақдим  этилади.

«Ойлик  акция»нинг ғолиб ва совриндорлари  бир ойда бир марта, ҳар ойнинг ўнинчи иш кунигача ҳамда «Супер акция»нинг ғолиби акция муддати тугагандан сўнг random.org веб-сайти (дастури) орқали тасодифий танлаш йўли билан аниқланади.

Фурсатни қўлдан бой берманг! АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг ўзингизга яқин бўлган филиалидан Humo пластик карточкаларини расмийлаштиринг ва акцияда иштирок этинг!

«Оламшумул» акциясининг оламшумул совғалари сизни кутмоқда.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид