Спорт | 19:52 / 25.01.2020
13857
2 дақиқада ўқилади

Любинко Друлович: «Қизил карточка йўқ эди...»

Фото: Tribuna.uz

Осиё чемпионати-U23 3-ўрин учун ўйинидан сўнг Австралия ҳамда Ўзбекистон жамоаларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Любинко Друлович ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

«Иккинчи бўлимни рақиб жуда яхши бошлаб гол урди. Кейин эса қизил карточка. Менимча, Ойбек қизил карточкага мос ҳаракат қилмаганди, у шунчаки тўпга ўйнади.

Менинг шартномам ушбу ойда якунланади. Ҳали келажакда нима қилишимни билмайман. Биз яхши мусобақа ўтказдик. Саудия билан ўйинда ҳам рақибдан яхшироқ бўлдик. Шогирдларим билан фахрланаман.

Бизнинг жамоада талантли, катта профессионал футболчилар йиғилган. Олимпиадага чиқиш бизнинг орзумиз эди. Охирги икки ўйинда 1:0 ҳисобида ютқаздик. Ҳа, жуда кўп имконият яратдик, аммо улардан фойдаланишда муаммо бўлди. Тўғриси, бунинг сабабини билмайман.

Ўзбекистонда мени танқид қилишади? Бу нормал ҳолат. Мен профессионалман, 40 йилдан буён футболнинг ичидаман, танқидни қабул қила оламан. Ҳа биз чиройли ўйнадик, лекин натижа бўлмади. Мен олимпиадага чиқишни жуда ҳам хоҳлагандим.»,— деб Друловичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Мавзуга оид