Жаҳон | 17:40 / 26.01.2020
7146
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда кучли жала ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Фото: Danilo Girundi/TV Globo

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида кучли жала ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда G1 телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, яна етти киши жабрланган ва 17 киши бедарак йўқолган. Штатда 2,5 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Жала штатнинг 36 муниципалитетида ноқулайликлар келтириб чиқаргани айтилмоқда.

Бразилия миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 24 январда Минас-Жейрас штати пойтахти Белу-Оризонти шаҳрида 110 йил ичидаги рекорд миқдор – 171,8 мм ёғингарчилик кузатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид