Сўров: Бола қандай сабабларга кўра зўравонликка учраши мумкин?

Таълим муассасаларида ва оилада вояга етмаган болаларнинг зўравонлик ва тазйиққа учраши, калтакланишига нималар сабаб бўлишини ўрганиш мақсадида илмий тадқиқот ўтказилди. «Оила» илмий-амалий тадиқот маркази ва Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотда ўқитувчилар сўровномага жалб қилинди.
Таълим муассасасида боланинг зўравонликка учрашига асосий сабаб сифатида ўқитувчиларнинг 31,7 фоизи ўқувчининг таълим даргоҳи қонун-қоидаларига риоя қилмаслигини кўрсатган. Респондентларниг 30,1 фоизи дарс машғулотларига тайёрланмаслик, 18,8 фоизи ўқитувчини ҳурмат қилмаслик, қўполлик қилишни бундай ҳолатга асосий омил деб билишини билдирган.
«Боланинг оилада зўравонликка учрашига асосий сабаб нима?» деган саволга таълим муассасаси ходимларининг 43,8 фоизи ота-онанинг тарбия борасидаги салоҳияти пастлиги, 22,7 фоизи оиладаги носоғлом психологик муҳит, 20,1 фоизи боланинг ота-она ғазабини қўзғатувчи хатти-ҳаракатларни қилиши дея жавоб берган.
Мавзуга оид

08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди

18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

16:56 / 27.03.2025