Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томскда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди (видео)
21 январь куни Томск вилоятидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг 10 нафарининг жасади ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Mамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 26 январь куни эрталаб HY-668 рейси билан TИВ, ИИВ ва Tашқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Tомск вилояти Aсиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Tошкент шаҳрига етказилди.
Қолган икки нафар марҳум жасадлари ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади.
Бош консулхона маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ишлаган «GreenWood» MЧЖ ўрмон кесиш компанияси директори ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан қўлган олинган», дейилади ТИВ маълумотида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам марҳумларнинг тобутлари Тошкентда кутиб олингани тасвирларини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетганди.
Дастлабки хабарларда ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди. Кейинроқ ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 11 кишига етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:10 / 18.10.2024
Томскда Сталин қатағонлари қурбонлари хотирасига ўрнатилган устунлар бузиб ташланди
14:35 / 29.12.2023
Прокурор Навалний штабининг собиқ бошлиғига 10,5 йил сўради
18:45 / 21.01.2022
Томск фожиасига 2 йил: даҳшатли туннинг сўнмаган олови
21:36 / 25.09.2021