Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Хитой билан авиаалоқани чекламоқда
Россия коронавирус эпидемияси сабабли 1 февралдан Хитой билан авиаалоқани чеклайди.
Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова вируснинг тарқалишига қарши курашиш тезкор штаби йиғилиши натижаларига кўра маълум қилди.
Голикованинг айтишича, “Аэрофлот”нинг Пекин, Шанхай, Гуанчжоу ва Ҳонгконгга ва Хитойнинг 4 та авиакомпаниясининг “Шереметьево” аэропортига мунтазам рейсларидан ташқари, Россия ва Хитой ўртасидаги барча ҳаво йўналишлари ёпилади.
Таъкидланишича, Хитойдан барча самолётлар Шереметьевонинг F терминалига қўнади. Зарурат бўлса бу рейслар йўловчилари тиббиёт муассасаларига жўнатилади.
“Аэрофлот”дан ташқари Россиядан Хитойга S7 ва “Уральские авиалинии”, Хитойдан “Шереметьево”га эса Air China, China Southern, China Eastern, Beijing Capital, Hainan Airlines авиакомпаниялари мунтазам рейслар амалга оширади.
Аввалроқ Россияда коронавирус юқтириб олган илк икки бемор аниқлангани, улар Байкалорти ўлкаси ва Тюмен областидаги хитойлик фуқаролар экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025