Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди эмблемаси тасдиқланди
2020 йил 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда жамоат фонди эмблемаси тасдиқланди. Эмблема марказида бургут тасвирланган, унинг атрофидаги айлана ичида жамоат фонди номи ёзилган. Жамоат фонди эмблемасида бургутдан фойдаланилгани бежиз эмас.
«Бургут — кучли, ғурурли, озодликни севувчи, қатъиятли қуш ва бу хислатлар масс-медиа оламини ҳам ифодалайди. Бургутнинг макони юксак чўққилар бўлиб, у ердан ҳеч бир тўсиқларсиз бутун ён-атрофини кузатиб тура олади. Журналист ва блогерларнинг асосий вазифаси ҳам жамият ҳаётида содир бўлаётган барча воқеа ва ҳодисаларни синчковлик билан кузатиб бориши ҳамда холисона ёритишидир.
Бургут — садоқатли қуш, ғирромлик ва маккорлик унга бегона. Бу хислатлар масс-медиа вакилларининг касб бирдамлиги, уларнинг иноқлиги ва ғояларга содиқлигининг тимсолидир. Бургутнинг кучи эса жамиятимизда сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш ниятида бўлган журналист ва блогерлар ҳамжамиятининг куч ва ғайратини ифодалайди.
Бургут ўзининг зийраклиги ва қатъиятлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. У ўз олдига қўйган мақсади сари дадил ҳаракат қилади. Масс-медиа вакиллари ҳам ўз материалларида бирор масала ёки муаммони ёритганда, уларни охиригача ҳал қилиш йўлида қатъият кўрсата олиши керак», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:35 / 14.04.2020
«Xavfsiz Yordam» лойиҳаси: Ижтимоий ҳимояга муҳтож минг нафар аёл учун 1 миллион сўмдан ўтказиб берилди
16:01 / 05.03.2020
Туҳмат ва ҳақорат: Журналистлар бошқалардан кўра оғирроқ жазога гирифтор этилиши адолатданми?
20:01 / 10.02.2020
Жамоат фонди сайтни Давлат тест марказидан ҳимоя қилмоқда
22:46 / 02.02.2020