Покистон коронавирус сабабли Хитой билан тўхтатилган авиаалоқани қайта йўлга қўйди
Покистон янги коронавирус сабабли дунёнинг кўплаб давлатлари ва авиакомпаниялари Хитой билан авиаалоқани тўхтатаётган бир пайтда у билан вақтинчалик тўхтатилган авиаалоқани қайта йўлга қўйишга қарор қилди.
Покистон ҳукумати Хитой билан парвозларни тўхтатганидан 3 кун ўтиб уларни яна қайта бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берди.
“Биз Хитой билан авиаалоқани қайта йўлга қўймоқдамиз”, деб айтган Покистон авиация вазири Абдулсаттор Хохар.
Парвозлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус тарқалишини халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилгандан кейин 31 январдан тўхтатилганди.
Аввалроқ Покистон бош вазирининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ёрдамчиси Зафар Мирза Покистон Хитойдан янги вирусни аниқлаш учун камида мингта тўплам олганини маълум қилган.
4 февраль кунидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга (Пекин ва Урумчи) мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатади.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024