Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуангжоуда Ўзбекистон бош консуллиги очилади
Хитойнинг Гуангжоу шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Хитой элчиси Цзян Янь маълум қилди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Хитой элчиси Цзян Янь билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой, хусусан ХХРнинг йирик провинциялари ҳамда шаҳарлари билан Тошкент ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.
ХХРнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 7,6 млрд. АҚШ долларидан ортганлигини маълум қилиб, бу кўрсаткични бир неча баробар ошириш имконияти борлигини айтиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Ўзаро ҳамкорликда фармацевтика, электроника, қуёш энергетикаси, робототехника, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш каби қатор соҳаларни ривожлантириш истиқболли эканлигига эътибор қаратилди.
Цзян Янь яқин орада Гуангжоуда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилиши режалаштирилаётганлигини маълум қилиб, ўзаро ҳамкорликдаги бошқа тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди.
Шунингдек, томонлар Тошкент шаҳрида хитойлик инвесторлар учун яратилган имкониятларга тўхталиб, Хитой томонидан инвестицияларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
22:40 / 07.03.2025
АҚШ Ғарбий Европадаги ўнга яқин консуллигини ёпишни режалаштирмоқда
15:18 / 04.12.2024
Тошкент-Гуангжоу йўналишида янги ҳаво қатнови очилди
07:46 / 18.05.2024
Украина хориждаги эркаклар учун консуллик хизматларини қайтаради
10:25 / 23.04.2024