Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ янги коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олмади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдаги янги коронавирусни пандемия деб тан олмади. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирча гап коронавируснинг кўплаб тарқалиш ўчоқларига эга эпидемияси ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, 2019-nCoV коронавируси тарқалиши уни пандемия, яъни дунё миқёсидаги кучли эпидемия деб тан оладиган даражага етмаган. Бу ҳақда ЖССТнинг пандемик ва эпидемик касалликлар бўлими бошлиғи Сильвия Бриан матбуот анжуманда маълум қилди.
“Ҳозирча бизда пандемия йўқ, биз коронавируснинг кўплаб ўчоқларга эга эпидемияси босқичидамиз ва бу ўчоқлардан ҳар бирини йўқотишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деб айтган ЖССТ вакили.
3 февралда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус дунё “глобал пандемияга хавфли даражада тайёр эмаслигини” айтган.
“Биз касалликнинг тарқалишига қарши курашга пулларни сочамиз, бироқ у тугаганда, бўлиб ўтган воқеаларни унутиб, кейинги касалликнинг олдини олиш учун ҳеч нарса қилмаймиз. Бундай калтабинлик хавфлидир ва ростини айтганда, тушунарсиз. Биз тайёргарликни уддалай олмасак, унда муваффақиятсизликка юз тутамиз”, деб огоҳлантирганди ЖССТ бош директори.
30 январда ЖССТ фавқулодда йиғилишида Хитойдаги коронавирусни халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилганди.
Турли мутахассислар 20 дан кўпроқ давлатда қайд қилинган 2019-nCoV коронавируси тарқалиши тобора пандемияни эслатаётганидан огоҳлантиришмоқда.
XXI асрдаги биринчи пандемия 2009 йилда чўчқа гриппи A (H1N1) тарқалиши бўлган. ЖССТнинг баҳолашича, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 100 мингдан 400 минггачани ташкил қилган. 2010 йил августда ушбу пандемия тўхтагани эълон қилинган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
13:46 / 14.03.2025