Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус билан курашга 675 млн доллар сўради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳон ҳамжамиятидан Хитойда тарқалган 2019-nCoV коронавирусига қарши курашга 675 млн доллар ажратишни илтимос қилди.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг таъкидлашича, ушбу маблағ яқин 3 ойда вирусга қарши амалиётларни амалга ошириш учун зарур.
Гебрейесуснинг айтишича, ЖССТ 5 февралдан “давлатларнинг коронавирус тарқалиши олдини олиши, уни аниқлаши ва юқиши диагностикасида қўллаб-қувватлаш учун стратегик тайёргарлик режасини” ишга туширади.
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, “675 млн доллар - катта пул, бироқ у тайёргарлик тадбирларига ҳозироқ сармоя ажратилмаса, унда кейин тўланиши мумкин бўлган ҳақдан анча камроқдир”.
Гебрейесуснинг айтишича, коронавирусни “сиёсий, техник ва молиявий якдилликсиз енгиб бўлмайди”. Унинг тушунтиришича, сўралаётган маблағдан 60 млн доллари ЖССТ ўтказадиган амалиётлар учун, қолгани эса “алоҳида хавфга эга” давлатлар учун мўлжалланган.
Гебрейесус ЖССТ Хитой ҳукуматининг вируснинг тарқалиш маркази – Ухань шаҳрида вирусга қарши амалга ошираётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган.
Унинг маълум қилишича, яқин орада Хитойга ЖССТ раҳбарлигида ишлайдиган, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар халқаро гуруҳи жўнатилади.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:31 / 16.04.2025