Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда «фаррош» қушлар пайдо бўлди
БААнинг Абу-Даби шаҳри боғларида антиқа экологик ташаббус амалга оширилмоқда. Унинг доирасида тўтиқуш ва қарғалар боғларни майда чиқиндилардан тозалашга ўргатилди.
Боғларни озода тутишга тўтиқуш ва қарғалардан иборат “фаррошлар” гуруҳи киришди.
Қушлар Barari Natural Resources ташкилоти томонидан майда чиқиндиларни теришга ўргатилган. Ушбу ташкилот БАА пойтахтидаги 400 та кўкаламзор ҳудудга жавобгар ва “Табиат бизни ўргатади” ташаббусини амалга оширмоқда.
Қушлар шаҳар боғларига чиқарилиб, чиқиндиларни тўғри утиллаштириш муҳимлигини ён-атрофдаги одамларга намойиш қилишади. Ташкилот ходимларининг таъкидлашича, қушларда сезги органларидан кўриш энг яхши ривожланган бўлиб, улар бу қобилиятлари эвазига кичик ўлчамли пластик чиқиндилар ва сигарет қолдиқларини пайқай оладилар.
Ҳозирда қушлар пластик, қоғоз бўлаклари ва сигарет қолдиқларини аниқлашга ўргатилди. Қушлар кейинги босқичда чиқиндиларни турли контейнерларга саралашга ўргатилади. Дастурда ҳаммаси бўлиб 25 та қуш иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025