Ўзбекистон | 15:00 / 07.02.2020
13793
2 дақиқада ўқилади

Шифокорлар ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтишга мажбур бўлади

Фото: iStock

Ўзбекистонда шифокорлар ва провизорлар (юқори малакали фармацевт, аптека ходими - таҳ.) рўйхатга олинадиган Uzhealth CRM шифокорлар ва фармацевтларнинг ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда 2021 йил 1 январдан бошлаб Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатада рўйхатдан ўтмаган шифокорлар ва фармацевтларнинг фаолияти тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Бу шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатига олишнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасининг кадрлар салоҳияти тўғрисида ишончли тиббий ва статистик маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилади.

Шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш, рўйхатдан ўтган шифокорлар ва провизорларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда юритиш, рўйхатга олишни тўхтатиб туриш ва тугатиш Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига юклатилган.

Uzhealth CRM тизимини ишлаб чиқишни тендер савдоларисиз Online Service Group (OSG) МЧЖга топшириш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид