Ўзбекистон | 18:57 / 08.02.2020
76545
2 дақиқада ўқилади

9та туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Сайхунобод, Деҳқонобод, Нарпай, Хўжаобод, Балиқчи, Қумқўрғон, Ғузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИ раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитасида 2019 йил сарҳисоби ҳамда президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларининг 2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди.

Семинар давомида 31 та давлат солиқ инспекцияси бюджет тушумларининг максимал ҳажми ва юқори кўрсаткичларга эришгани қайд этилди. Ушбу ДСИлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Уларни инспекция раҳбарлари қабул қилиб олди.

Шу билан бирга, 9 та туман инспекцияси энг паст кўрсаткичларни қайд этган ва белгиланган вазифаларни бажара олмаган. Булар Сайхунобод, Деҳқонобод, Нарпай, Хўжаобод, Балиқчи, Қумқўрғон, Ғузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИлари бўлиб, уларнинг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Tадбирда тайинловлар ҳам эълон қилинди. Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати ходимларидан 7 нафари янги лавозимларга тайинланди. Яна 9 нафар ходим эса ҳудудий давлат солиқ органларида турли лавозимларга тайинланди.

Семинар давомида 2020 йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди, дейилади ДСҚ матбуот хизмати маълумотида. 

Мавзуга оид