Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади
Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади, чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган
Россияга борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур йўналишда Uzautotrans Service корхонаси ўз автобусларида хизмат кўрсатади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.
Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Комарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган.
“Uzautotrans service корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
14:39 / 13.05.2025