Жамият | 11:45 / 08.02.2020
25892
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ziraat Молия Гуруҳи»нинг Ўзбекистондаги 4-хизмат офиси Самарқанд шаҳрида очилди

Фото: Ziraat Bank

Чет элда кенг қамровли хизмат кўрсатиш тармоғига эга бўлган «Ziraat Молия Гуруҳи», Ўзбекистонда 4-хизмат офисини очиб, фаолиятини янада кенгайтиришни давом этмоқда.  

Туркия Жумҳурияти «Ziraat Bankası»нинг шўъба банки, «Ziraat Bank Uzbekistan» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳридаги Юнусобод филиали, Чакана ва Корпоратив шўъбаларидан сўнг 4-хизмат офиси сифатида, Самарқанд шаҳрида «Самарқанд Офиси» фаолиятини бошлади. 1993 йилда Ўзбекистонда биринчиларидан бўлиб чет эл капитали иштирокидаги банк сифатида Ўзбекистон банк тизимига қадам қўйган «Ziraat Молия Гуруҳи», мамлакат банк соҳасида ўз фаолиятини 2018 йилдан бошлаб 100% «Ziraat Bankası» сармояси билан «Ziraat Bank Uzbekistan» AЖ сифатида олиб бормоқда.

Ziraat Банк, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиб бораётган ва сўнгги йилларда жуда жиддий ривожланишни бошлаган Ўзбекистонда, замонавий банк хизматларини таклиф қилиш орқали фаолият кўламини оширишни ўзига мақсад қилиб қўйган.  

«Ziraat Молия Гуруҳи»нинг Ўзбекистондан ташқари Германия, Черногория, Босния, Россия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон каби мамлакатларда ҳам шўъба банклари мавжуд. Туркияда 1734 та хизмат тармоғи ва юқори даражада ривожланган технологик каналлар орқали хизмат кўрсатувчи «Ziraat Молия Гуруҳи» ўзининг шўъбалари ва хорижий филиалларига эга бўлган 18 мамлакатда 109 нуқтада глобал банк сифатида фаолиятини олиб бормоқда.

Доимо «Бир банкдан зиёда» шиори остида фаолият олиб бораётган Ziraat Банки, бундан кейин ҳам хизмат тармоғини кенгайтириб, технологик каналларини ривожлантириб Ўзбекистондаги инвестицияларини янада кўпайтиришни кўзлаган.

Call марказ: +99878 1476767

Сайт: www.ziraatbank.uz

Telegram: t.me/ziraatbankuzbekistan

Instagram: @ziraatbank_uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид