Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba’нинг соф даромади 56 фоизга ўсди
Alibaba Group компанияси 2019 йилни жуда муваффақиятли якунлади. Бироқ компания раҳбари Дэниел Чжан Covid-19 коронавируси компаниянинг бутун бизнесига салбий таъсир қилишидан огоҳлантирган.
Компания ҳисоботига кўра, 2019 йил 4-чоракда Alibaba’нинг тушуми 23,2 млрд долларни ташкил қилган ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ўсган. Компаниянинг соф даромади эса 56 фоизга ўсиб, 7,5 млрд долларга етган. Бундай муваффақиятга 11 ноябрда Хитойда нишонланувчи “Бўйдоқлар куни”да ўрнатилган янги савдо рекорди ҳам сабаб бўлган.
Бироқ компания истиқболда барча бўлинмалари кўрсаткичлари пасайишидан огоҳлантирган. Alibaba маълумотларига кўра, Uniqlo, Big Eve ва Estee Lauder каби йирик брендларнинг савдоси ҳажми эпидемия сабабли бир ойда 40-80 фоизгача камайиб кетган. Шунингдек, коронавирус сабабли компаниянинг кўплаб ходимлари янги йил таътилларидан кейин ишга чиқмаган ва шу сабабли товарлар етказилиши издан чиққан.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
16:07 / 28.02.2025