Тўй-ҳашамларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди. Лойиҳа парламент томонидан кўриб чиқилади.
Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев тўй-маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик қўллаш масаласи ҳақида гапирди.
«2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди.
Лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини ушбу тадбирларни ўтказувчи шахс томонидан бузиш ҳолатларида қўлланадиган жарима миқдори белгиланган. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллагандан кейин шу ойда Сенат муҳокамаси учун киритилади», дея Сайфуллаевнинг сўзларини келтирмоқда мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, парламент кенгашлари қарори ижросини таъминлаш учун Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва уни ўтказишда фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш тартиби» ишлаб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, Мусулмонлар идораси Фатво бўлими 2019 йил октябрида «Тўй, маросим ва маъракаларни меъёрида ўтказиш ҳақида фатво» лойиҳаси тайёрланди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қўшма қарори билан тасдиқланган Низом кучган кирган ва эндиликда оилавий тадбирлар белгиланган қатъий талаблар асосида ўтиши лозим.
Мавзуга оид
10:30 / 14.02.2023
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев оламдан ўтди
16:42 / 20.10.2021
“Археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилиш ҳолати қониқарли эмас” – сенатор
12:30 / 20.10.2021
Номи бор-у ўзи йўқ маданий мерос объектлари. Сенат ялпи мажлисида йўқолиб кетган тарихий объектларга эътибор қаратилди
15:21 / 26.08.2021