Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ўзаро жанжал ўлим билан тугади
Хоразмда спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида бошланган жанжал ўлим билан хотима топди
2020 йил 15 февраль куни соат тахминан 19:00ларда 54 ёшли Р.К. Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Р. Отажанов” маҳалласида жойлашган яшаш уйида таниши 56 ёшли С.Ж. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Р.К. қўллари ва оёқлари билан С.Ж.ни уриб-дўппослагани натижада С.Ж. ҳодиса жойида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабабчи бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025