Ўзбекистон | 23:40 / 24.02.2020
59483
1 дақиқада ўқилади

Нодир Отажонов ҳукуматдаги лавозимини тарк этди

У «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Фото: Халқаро пресс клуб

Нодир Собирович Отажонов бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Шу билан биргаликда у «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раиси лавозимини сақлаб қолган.

Ўз вақтида бош вазир ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозимида ишлаган Нодир Отажонов 2019 йил январида президент администрациясига ўтказилган, 2019 йил июлида эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланганди.

Бундан аввалроқ, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига ўтказилгани, унинг ўрнини биринчи ўринбосари Тимур Ишметов эгаллагани, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг эндиликда собиқ раҳбари Ботир Хўжаев эса бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид