Андижон вилоятидаги цемент заводи фаолияти ҳавони ифлослантиргани учун тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси Андижон вилоятида жойлашган “SING LIDA» МЧЖга тегишли цемент заводи ишини тўхтатди. Бунга эса завод томонидан атроф-муҳитга етказилаётган зиён сабаб бўлган.
Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Сўнгги ойларда қўмитага аҳоли, жамоатчилик ташкилотлари томонидан атроф-муҳитга зарарли ташламалар ташлаётган йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти юзасидан шикоят ва мурожаатлар келиб тушмоқда.
Қўмита томонидан 2020 йил 12-21 февраль кунлари Андижон вилояти Асака туманида жойлашган «SING LIDA» МЧЖ ҚК фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросининг таъминланиши юзасидан текшириш ўтказилди.
Текшириш даврида корхонанинг клинкер тайёрлаш печининг ишлаш жараёнида циклонларнинг бир нечта жойида туйнуклар мавжудлиги, ўз навбатида ифлослантирувчи моддаларнинг мазкур туйнуклардан тўғридан-тўғри атмосфера ҳавосига ташланаётганлиги;
клинкер тайёрлаш печидаги ифлослантирувчи моддаларни ташлаш 1- ва 2-манбалардаги чанг тозалаш ускунасининг самарадорлигини ўлчаш учун лаборатория таҳлиллари ўтказилганида, 1-манбадаги цемент чангини ушлаш қурилмасининг самарадорлиги 53,1 фоиз (лойиҳа бўйича 99,9 фоизни ташкил қилиши керак), 2-манбадаги чанг ушлаш қурилмасининг самарадорлиги 60,7 фоиз (лойиҳа бўйича 99,9 фоиз) ни ташкил этиб, чангларни ушлаб қолиш самарадорлиги паст даражада эканлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари талаблари бузилган.
Аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, атроф-муҳитга ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида жамият балансида мавжуд бўлган, бугунги кунда экологик талабларга жавоб бермайдиган ҳолатда ишлаб турган клинкер тайёрлаш печи ва цемент тайёрлаш тегирмони ускуналарининг фаолияти вақтинча тўхтатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига кўра цемент ишлаб чиқариш корхоналари атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражали хавфли) фаолият тури деб белгиланган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024