Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирус тарқалиши хавфи боис саккизта мактаб ёпилди
Мактабларнинг ёпилиши ёки ўқувчиларнинг вақтинчалик таътилга чиқарилишига болалар ёки ўқитувчиларнинг Италияда бўлиб қайтгани сабаб бўлган.
Британияда коронавирус тарқалишидан хавфсираб саккизта мактаб ёпилди, яна 18та мактабда ўқувчиларнинг бир қисмига уйларига жавоб берилди.
Аввалроқ Чеширдаги мактаблардан бири бу ерда ўқийдиган бир неча ўқувчи таътилни Италиядаги тоғ-чанғи курортида ўтказиб қайтганидан сўнг ёпилгани хабар қилинганди. Ёпиб қўйилган барча мактаблар "чуқур тозалов"дан ўтказилади. Ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг касалликка чалингани тўғрисида хабар берилмаган.
Мактабларнинг ёпилиши ёки ўқувчиларнинг вақтинчалик таътилга чиқарилишига болалар ёки ўқитувчиларнинг Италияда бўлиб қайтгани сабаб бўлган. Корнуолл, Чешир, Йоркшир, Беркшир, Пемброкшир, Ливерпуль, Лондон, Бирмингем ва Шимолий Ирландиядаги 18та мактабда синфларга вақтинчалик таътил берилган.
Коронавирусдан зарарланиш ҳолатларининг асосий қисми Хитойда, бу ерда сўнгги маълумотларга кўра, 78 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланган, 2715 киши вафот этган.
Италия - Хитойдан ташқаридаги учта эпидемия ўчоғидан бири бўлиб турибди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025