Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон парламенти коронавирус эпидемияси сабабли ўз ишини тўхтатди
Эрон парламенти коронавирус эпидемияси сабабли ўз ишини тўхтатди. Маълум қилинишича, 4 депутат коронавирусга чалинган. Шунингдек, 30 депутат коронавирусга тест топширган.
Фото: AP
Парламент иши тўхтагани ҳақида унинг президиуми вакили Асадулла Аббосий маълум қилган.
Таъкидланишича, парламент йиғилишлари кейинги кўрсатмалар маълум қилинмагунча ўтказилмайди.
Эронда бир неча юқори лавозимли шахслар коронавирусга чалинди. Жумладан, 27 февралда Эроннинг аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президенти Маъсума Абтахор коронавирусга чалингани маълум қилинди. Бундан аввалроқ Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ўринбосари Ирож Харирчи, парламент депутати Маҳмуд Содиқий коронавирусга чалинганларини маълум қилишган. Шунингдек, Эроннинг Ватикандаги собиқ элчиси Ҳоди Хусравшоҳий коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда айни вақтда умумий ҳисобда 245 киши коронавирусга чалинган, улардан 26 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
20:49 / 15.05.2025