Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшни давлатдан ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Олий таълим муассасаларидаги тамагирлик жиноятлари фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Андижон вилоят бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларидаги тамагирлик жиноятларини фош қилди.
Хусусан, 2020 йил 13 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти Л.Р. фуқаролар М.М. ва Ф.А.ни Қирғизистон Республикасидаги университетда ўқиётганлиги ҳақида танишлари орқали сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларни Андижон давлат университетининг Спорт ва Чизмачилик факультетларига ўқишни кўчириб ўтказиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини пора тариқасида олганда ашёвий далиллар билан ушланган.
20 февраль куни Андижон давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С. моддий манфаатдорлик эвазига Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳридаги “Научно-исследовательский медико-социальний институт” номли олийгоҳнинг 1-босқичида таълим олаётган М.С.нинг ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтининг “даволаш иши” йўналиши бўйича 1-босқичига Андижон давлат тиббиёт институти мансабдор шахслари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро О.Р. Андижон давлат университетида ишлаётган мансабдор танишлари орқали Қирғизистон Республикаси “Ўзбек-қирғиз” Университетининг “Информатика” йўналиши бўйича 1-босқичида таҳсил олаётган Н.Ш.нинг ўқишини олийгоҳнинг “Информатика” йўналиши бўйича 1-босқичига кўчириб бериши эвазига 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган пайтда ушланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025