Ўзбекистон | 09:23 / 04.03.2020
4752
1 дақиқада ўқилади

Элёр Ғаниев Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашди

Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 3 март куни Транспорт вазирлигида Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлоемер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистондаги аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича Халқаро молия корпорацияси томонидан консультатив маслаҳатлар бериш масалалари муҳокама этилди.

Транспорт вазири Элёр Ғаниев Вибке Шлоемерни сўнгги йилларда Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда 2020 йилга белгиланган режалар билан таништириб ўтди. Шунингдек, аэропортлар иш фаолиятини такомиллаштириш, бу ерда йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасига етказиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистонда давлат хусусий-шериклик асосида амалга оширилиши кўзда тутилаётган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид